Метрода нега ўзига хос ҳид таралади?

Метрода нега ўзига хос ҳид таралади?

Тошкент метрополитени дунёдаги энг чиройли метролардан бири ҳисобланади. Метро бекатларининг безаклари бир-бирини асло такрорламайди. Уларда акс этган суратларни ҳақиқий санъат асари дейиш мумкин.

Кундалик ҳаётимизда ҳар биримиз метрога тушиб ёки метрога яқин юриб, ўзига хос ҳидни ҳис қиламиз, қизиғи бу ҳидни деярли ҳеч нарса билан аралаштириб бўлмайди. Метродан нима сабабдан ўзига хос ҳид таралади?

“Метрополитеннинг ҳиди шпаллардан келади, улар чиришга ёрилишга ва қурт-қумурсқаларнинг ёғочни тешиб ташлашга йўл қўймаслик учун креозот (фенол смоланинг аралашмаси) билан ишланади” – деб изоҳ беради Тошкент метрополитени унитар корхонасининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими етакчи мутахассиси Илҳомжон Қосимов.

Метро шпаллари ўртача 45 йил хизмат қилади, аммо улар тахминан 25-30 йилда бир марта алмаштирилади. Доимий алмаштириш учун имконият йўқ, шу сабаб кимёвий бирикма билан ишлов берилади.

Назар Бекназаров йўловчи: – Москва метросида жуда кўп бўлганман, лекин у ерда ҳид унчалик сезилмайди, Тошкент метросида у анча кучлироқ. Баъзан Тошкент метроси ёнидан ўтаётганда «метронинг ҳидини” ҳидлаш учун ҳам тўхтайман. Умуман олганда, мен учун метро иси энг хушбўй ҳидлардан биридир.

Яна Самохина: – Мен асли тошкентликман, метро ҳидини болалигимдан бери жуда яхши кўраман. Уйимга етиб олиш учун доим ноқулай бўлса ҳам метрода кетишга ҳаракат қиламан.

Одамларга метро ҳидининг бу даражада ёқишига сабаб нимада?

Мутахассиснинг сўзларига кўра, эҳтимол, кўплаб одамларнинг бу ҳидга бўлган севгиси болаликдан, темир йўл саргузаштлари, саёҳатлар ва янги маконни очиш билан боғлиқ бўлган хотиралар бўлиши мумкин экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!