Месси бошқа ҳеч қачон иштирок этмайдиган турнир номини айтди

Месси бошқа ҳеч қачон иштирок этмайдиган турнир номини айтди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка Кубогидаги муваффақиятли стартдан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди.

"Бу менинг охирги Америка кубогимми? Ҳа. Жаҳон чемпионати 2026? Жаҳон чемпионатида яна бир ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз. Кўп нарса ишлар қандай кетаётганига боғлиқ, биз босқичма-босқич ҳаракат қилишимиз керак. Мен ҳозир жуда яхши ишлаяпман", деди Месси.

2024 йилги Америка кубоги гуруҳ босқичининг очилиш ўйинида Аргентина терма жамоаси Канадани 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу учрашувда Месси голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!