Мексикада йўловчи автобуси ТИР билан тўқнашиб кетди, 10 киши ҳалок бўлди

A A A
Мексикада йўловчи автобуси ТИР билан тўқнашиб кетди, 10 киши ҳалок бўлди

Мексика марказидаги Сан-Луис Потоси шаҳри яқинида йўловчи автобуси ва ТИР юк машинасининг тўқнашуви оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда «Heraldo de Mexico» нашри маълум қилди, деб ёзади «Репорт».

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар вояга етмаганлар ҳам бор. Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, уларнинг баъзиларининг аҳволи оғир.

Қайд этилишича, юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!