Мексика ҳукумати АҚШ ва Канада дипломатик ваколатхоналари билан алоқаларини тўхтатди

Мексика ҳукумати АҚШ ва Канада дипломатик ваколатхоналари билан алоқаларини тўхтатди

Бу ҳақда сешанба куни мамлакатнинг амалдаги президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор маълум қилди. Бунга Америка ва Канада элчиларининг президент қўллаб-қувватлаётган ҳуқуқий ислоҳотлар лойиҳасини танқид қилгани сабаб бўлган.

Обрадорнинг таъкидлашича, биз бу каби давлатлар билан эмас, балки АҚШ ва Канада элчихоналари билан муносабатларни вақтинчалик музлатиш ҳақида кетмоқда.

Обрадор қўллаб-қувватлаган қонун лойиҳаси душанба куни Мексика Конгресси қуйи палатасининг тегишли қўмитаси томонидан маъқулланди. Кейинчалик, у ўз вазифаларини центябр ойида бошлайдиган парламент томонидан тасдиқланиши керак. Қонун лойиҳасига кўра, судьялар, жумладан, Олий суд ҳам умумий овоз бериш йўли билан сайланади. Ислоҳотни Мексиканинг янги сайланган президенти Клаудия Шейнбаум ҳам қўллаб-қувватламоқда, у октябрь ойида лавозимга киришади.

22 август куни АҚШнинг Мексикадаги элчиси Кен Салазарнинг айтишича, судьяларнинг бундай сайланиши Мексика демократиясига таҳдид солиши мумкин, чунки уюшган жиноятчилик мамлакатдаги халқ овозларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилиши мумкин. У, шунингдек, адлия ислоҳоти Мексика ва Қўшма Штатлар ўртасидаги савдо алоқаларини хавф остига қўйиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Канада элчиси Грэм Кларк ҳам судьяларни тайинлаш тизимига ўзгартириш киритишга қарши чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!