Махачев иккинчи камар учун жанг қилиши мумкин

Махачев иккинчи камар учун жанг қилиши мумкин

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев жорий йилда иккинчи камарни ҳам қўлга киритиши мумкин.

Журналист Игор Лазориннинг маълум қилишича, агар ярим ўрта вазндаги камар соҳиби Леон Эдвардс Билол Муҳаммадни мағлуб этса, Махачев титул учун жанг имкониятига эга бўлади.

Махачев ва Эдвардс жанги 2024 йилда бўлиб ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад—Эдвардс жанги 27 июнь куни Манчестерда бўлиб ўтади.

Ислом 2022 йилнинг октябрь ойида UFC 280 доирасида Чарльз Оливейрага қарши жангда ғалаба қозониб, енгил вазн тоифасида чемпионга айланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!