Махачев Доғистон Республикаси "Шон-шуҳрат" орденига лойиқ кўрилди

Махачев Доғистон Республикаси "Шон-шуҳрат" орденига лойиқ кўрилди

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Доғистон Республикаси раҳбари Сергей Меликовдан ушбу мукофотни қабул қилиб олди.

Америкалик Дастин Порьега қарши жангда камарини муваффақиятли ҳимоя қилган Ислам "Шон-шуҳрат" орденига лойиқ кўрилди. Мукофотни Сергей Меликов тантанали равишда топширди.

"Биз деярли миллий спортимизга айланиб улгурган спорт турларида ғалаба қозонаётганимиздан фахрланамиз. Саккиз бурчакли октагоннинг барча томонлари доғистонликлар томонидан эгаллаб бўлинди. Бу ерда ҳеч қандай баландпарвоз сўзлар йўқ. Биз сенинг ғалабаларингдан ғурурланамиз", - деди Доғистон раҳбари.

"Барчангиз менинг жангларим олдидан ташвиш чекаётганингиз ҳамда қўллаб-қувватлаётганингизни ҳамиша ҳис этиб тураман. Сизларни уялтириб қўймаслик учун астойдил ҳаракат қиляпмиз. Яна бир бор барчангиз учун катта раҳмат", - деди UFC чемпиони.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!