Маск Тесла қачон одамсимон роботларни ишлаб чиқаришни бошлашини айтди

Маск Тесла қачон одамсимон роботларни ишлаб чиқаришни бошлашини айтди

Америкалик тадбиркор Илон Маск унинг Тесла компанияси 2025 йилда ички фойдаланиш учун одамсимон роботлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Келгуси йилда Тесла чиндан ҳам фойдали инсонсимон роботларга эга бўлади, бироқ Тесланинг ички фойдаланиши учун уларнинг сони кам бўлади. 2026 йилда биз бошқа компаниялар учун [роботларни] оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга умид қиламиз», — деди миллиардер.

Бунгача акциядорларнинг йиллик йиғилишида Маск компания заводлари тез орада бир неча минг Оптимус билан жиҳозланишини маълум қилган эди . Унинг сўзларига кўра, келгуси йилда Тесла корхоналарида мингдан ортиқ, эҳтимол бир неча мингдан ортиқ роботлар ишлайди.

Компания Оптимусни тежамкор ишлаб чиқаришга интилади , бунда битта роботнинг нархи тахминан 10 минг долларни ташкил қилади. Харажатларни камайтириш учун компания оммавий ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда. Дастлаб роботлар фақат лизинг учун тақдим этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!