Марокаш соҳил қўриқлаш хизмати Ўртаер денгизида 300дан ортиқ муҳожирни қутқарди

Марокаш соҳил қўриқлаш хизмати Ўртаер денгизида 300дан ортиқ муҳожирни қутқарди

Марокаш қироллик денгиз флотининг соҳил қўриқлаш хизмати Ўртаер денгизида 329 нафар ноқонуний муҳожирни қутқарди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб MAP агентлиги хабар берди.

Манбанинг сўзларига кўра, соҳил қўриқлаш отрядлари 10-13 октябрь кунлари Ўртаер денгизида Европага қайиқларда етиб бормоқчи бўлган жами 329 нафар ноқонуний муҳожирни қутқарган. Қайд этилишича, улар орасида 49 нафар аёл ва кўплаб болалар бор.

Қайд этилишича, уларнинг аксарияти Африка жанубидан келганлардир. Манбанинг қўшимча қилишича, қутқариб олинган муҳожирлар зарур тиббий ёрдамни олишган ва Марокашдаги Танжер, ал-Ҳусайма, ан-Назур ва Ксар ас-Сегир портларига олиб борилган.

Йил бошидан буён Испанияга Ўртаер денгизи орқали қарийб 8 минг муҳожир етиб борган, 137 киши ҳалок бўлган. Европага Ўртаер денгизи орқали 1 январдан 1 майга қадар 16 806 киши келган, 410 киши ҳалок бўлган.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!