Марказий Осиё президентлари Янги йил байрамини қандай кутиб олади?

Марказий Осиё президентлари Янги йил байрамини қандай кутиб олади?

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кўп жойларга севимли невараси Керимгули билан боради. Куни кеча Янги йил олдидан уюштирилган тадбирда иштирок этиб, невараси ёзган қўшиқни биргаликда ижро этишди.

Қозоғистон раҳбарининг қизи Дарига Назарбоева сўзларига кўра, Янги йил кечасида оиланинг барча аъзоси бирга йиғилади. Улар Янги йилни кутиб олиш учун президентнинг Олмаотадаги уйига йўл олишади.

Қозоғистонликларни ҳайратга солувчи бирор нарса йўқ. Биз ҳам бошқа оилалар сингари оддий оила ва одамлармиз, хурсандчилик қиламиз, бирга йиғилишни яхши кўрамиз. Ва албатта ойимиз тайёрлаган бешбармоқни еймиз , дейди Қозоғистон президенти қизи.

Қирғизистон етакчиси Сооронбай Жеенбеков ҳам байрамни оила даврасида қаршилашни маъқул кўради. У 2018 йилда Янги йилни биринчи марта мамлакат раҳбари сифатида кутиб олганди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни 2016 йил охирида рафиқаси билан биргаликда Сафед Дара курортида чанғи учаётганини кўришган. Ўтган йили эса у тожикистонликларга табрик йўллаш билан кифояланганди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили Янги йилни оила даврасида нишонланганди. Келаётган байрамни қандай кутиб олиши эса ҳозирча маълум эмас.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!