"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Ўзбекистонга келмоқда

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Ўзбекистонга келмоқда

Аввал хабар берилганидек, 26-май куни кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида футзал бўйича навбатдаги ФИФА Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Ушбу маросимда бевосита қатнашиш истагида бўлган ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди. Таъкидлаш лозим, мазкур тадбирни ёритиб борадиган ОАВ вакиллари учун медиа тур ташкил этилиши кўзда тутилган.

Дастлаб, 26-май куни ОАВ вакиллари Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида ташкил этилган автобусда йўлга чиқадилар. Самарқанд шаҳрида эса ОАВ вакиллари қуръа бўлиб ўтадиган Регистон майдони медиа марказига ташриф буюришлари мумкин. Медиа марказнинг очилиш вақти соат 18:00 этиб белгиланган. Шунингдек, медиа марказда соат 19:00 да “Медиа Wоркшоп” ташкил этилади. Унда, қуръа ташлаш маросимида ОАВ ва фотомухбирлар жойлашуви бўйича маълумотлар тақдим этилади.

Соат 20:00 дан бошлаб эса журналистлар микс-ҳудудда қуръа ташлаш жараёнига ташриф буюрадиган футбол юлдузларига савол бериш имкониятига эга бўладилар. Таъкидлаш лозим, ушбу маросимга собиқ футзал юлдузи, икки карра Жаҳон чемпиони – испаниялик афсонавий футзалчи Кике, “Манчестер Юнайтед” клуби ҳамда Франсия терма жамоасида тўп сурган машҳур футболчи Луи Саа, шунингдек, ўзбек футболи юлдузи, Осиёнинг 2 карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров ташриф буюриши кўзда тутилган.

Қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган ОАВ вакиллари юқорида келтирилган иштирокчиларнинг ҳаракатланиш харитасида кўрсатилган (сариқ чизиқ ОАВ вакиллари ҳаракатланадиган ҳудуд) йўналишларда фаолият юритишлари сўралади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!