"Манчестер Сити" юлдузи "Барса"га ўтмайдиган бўлди

"Манчестер Сити" юлдузи "Барса"га ўтмайдиган бўлди

"Барселона" шу ёзда Бернарду Силва билан шартнома имзолай олмайди.

Каталонияликлар молиявий имкониятлар йўқлиги сабаб "Ман Сити" ўйинчисини харид қила олмайди. Клуб ҳалигача маош фондидан ошмоқда ва молиявий фэйр-плейга мос келмаяпти.

Бернарду 60 млн евро эвазига "Барса"га ўтиши мумкин эди, аммо ҳозирги шароитда бундай нарх эвазига трансферни амалга ошириш имконсиз. Олдинроқ, Силва каталонияликларнинг ёздаги трансфер мақсади экани, янги мураббий Ханси Флик эса футболчини юқори баҳолаши хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!