Маҳрам билан хажга боришдаги ҳийла

Маҳрам билан хажга боришдаги ҳийла

Савол:

Ассалому алайкум! Баъзи аёллар маҳрами йўқлиги ёки маҳрам билан боришнинг имконияти йўқлиги сабабли, бошқа бегона эркакларга никоҳланиб ҳажга кетишади. Яъни ҳийла ишлатишади. Қайтиб келганидан сўнг бу никоҳ ҳақида ҳеч ким эслаб ҳам ўтирмайди, ваҳоланки улар шаръан эр-хотин бўлиб қолишади. Савол : бундай ҳийла никоҳи шариатда жоизми?

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда никоҳнинг ўз мақсадлари бўлиб, улардан бири эр ва аёл ўз иффатларини сақлаши ва насл қолдиришлари ҳисобланади. Ҳажга кетишдаги никоҳда бундай мақсад кўзда тутилмайди. Лекин никоҳнинг шартлари топилган ҳолда никоҳ қилинган бўлса, албатта никоҳ боғланади, улар шаръан эр-хотин ҳисобланадилар. Эрнинг зиммасига маҳр вожиб бўлади ва албатта ўз-ўзидан нафақа, эр вафот топса идда, мерос масалалари уларга жорий бўлади. Сиз айтганингиздек бу никоҳда шу ҳақларни зое бўлиши, кимларнингдир ҳаққи кимларгадир ўтиб кетиши ҳолатлари вжудга келади. Валлоҳу аълам.

Manba: islom. uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!