Магомед Курбанов Виржил Ортис - Тим Цзю жанги учун захира варианти бўлишга тайёр

Магомед Курбанов Виржил Ортис - Тим Цзю жанги учун захира варианти бўлишга тайёр

RCC Boxing Promotions промоутерлик компанияси боксчиси Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан бир оқшомда жанг қилиш истагини билдирди.

Россиялик боксчи 3 август кунги оқшомдан ўрин олган Тим Цзю - Виржил Ортис жанги учун захира жангчиси бўлишга тайёр эканини маълум қилди.

"Мен захира жангчиси бўлишга тайёрман! Турки Ал аш-Шейх, Эдди Хирн, RCC Boxing, DAZN, буни билиб қўйганингиз яхши. Агар Ортис ёки Цзю қандайдир сабаб билан жангга чиқа олмаса, мен рингга кўтарилишга тайёр бўламан! Менда виза бор, фақат қачон йўлга чиқишимни айтсанглар бўлгани", — дея Курбановнинг сўзларини келтирмоқда RCC Boxing Promotions матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Магомед Курбанов сўнгги жангида ҳамюртимиз Исроил Мадримовга техник нокаут эвазига мағлуб бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!