Литва Мудофаа вазирлиги: "Ғарб Украинага ўқув миссияларини юбориш масаласини муҳокама қилмоқда"

Литва Мудофаа вазирлиги: "Ғарб Украинага ўқув миссияларини юбориш масаласини муҳокама қилмоқда"

Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускаснинг айтишича, Франция президенти Эммануэль Макрон айтган НАТО қўшинларининг Украинага юборилиши ҳарбий миссияларда эмас, балки машғулотларда иштирок этишни назарда тутади.

LRT телеканалига берган интервьюсида у ҳозирда тегишли масала фақат муҳокама босқичида эканлигини таъкидлади.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Литва Қуролли кучлари ҳозирда Буюк Британия, Германия ва Литвада Украина Қуролли кучлари аскарларини тайёрламоқда, Вильнюс эса махсус мандатга эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!