Латвия аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни жорий этмоқчи

Латвия аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни жорий этмоқчи

Латвия 2028 йилдан бошлаб аёлларни ҳарбий хизматга чақиришни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Болтиқбўйи республикаси мудофаа вазири Андрис Спрудс маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

“Албатта, бу бугун ёки эртага бўлмайди”, – деди Мудофаа вазирлиги раҳбари аёллар учун ҳарбий хизматни жорий этиш режасини шарҳлар экан.

Спрудс 2028 йил "оптимал" бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, 2028 йилга бориб ҳукумат ҳарбий хизматга чақирилувчилар сонини йилига 4000 нафарга етказмоқчи. Унгача ҳукумат бир қатор тайёргарлик ишларини олиб бориши ва бу борада сиёсий мунозаралар ўтказиши керак. Шундан сўнг ҳарбий хизматга борадиган аёллар учун зарур кийим-кечак, жиҳозлар, захиралар яратиш зарур бўлади. Латвия миллий қуролли кучлари учун буйруқлар чиқарилган.

Латвия ташқи ишлар вазири Байба Браже ҳам аёлларни ҳарбий хизматга чақириш ғоясини қўллаб-қувватлади. Унинг таъкидлашича, “мажбурий” сўзи ёқимсиз эшитилса-да, аёллар зиммасида нафақат имкониятлар, балки масъулият ҳам бор. Унинг сўзларига кўра, аёллар учун мажбурий ҳарбий хизмат “ҳамма учун фойдалидир”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!