“Кунг-фу панда” франшизаси икки миллиард доллардан ортиқ даромадга чиқди

“Кунг-фу панда” франшизаси икки миллиард доллардан ортиқ даромадга чиқди

Бугунги кунга келиб машҳур “Кунг-фу панда” франшизасининг барча қисмлари умумий ҳисобда жаҳон кино прокатида икки миллиард доллардан кўпроқ даромад олишга муваффақ бўлди. Бундай даражага етишга мультфильмнинг тўртинчи қисми намойиш этилиши сабаб бўлди.

“Кунг-фу панда”нинг биринчи қисми 2008 йилда намойиш этилиб, 632 миллион доллар даромад олиб келган. Иккинчи қисм эса уч йил ўтиб, 2011 йилда чиқди ва 665,6 миллион доллар олиб келди. Учинчи мультфильм 2016 йилда камроқ даромад келтирди – 521 миллион доллар.

“Кунг-фу панда 4” франшизаси намойишининг илк кунларидаёқ 58,3 миллион доллар даромад келтирди ва Америка кинопрокатида биринчи ўринни эгаллади. Унинг премьераси 2024 йил 8 март куни бўлиб ўтди ва мультфильм бир вақтнинг ўзида АҚШнинг 4035 та кинотеатрида дебют қилди. Унинг рейтинги Cinema Score бўйича А даражага етди.

Мультфильм сюжети янги саёҳатга чиққан панда По ҳақида ҳикоя қилади. Қаҳрамон энди Тинчлик водийсини бошқаради ва аждар жангчиси лавозимига ворис танлаши керак бўлади. Шу билан бирга, По ўтмишдаги ёвузларни жонлантирадиган маккор буқаламунга дуч келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!