Кун ҳазили: Самарқандда стадионни сув босди: футбол "отмен", навбат сузишга (фото)

Кун ҳазили: Самарқандда стадионни сув босди: футбол "отмен", навбат сузишга (фото)

Бугун юртимизда ёғингарчилик туфайли турли кўнгилсиз воқеалар, сув тошқинлари, тоғли жойларда сел келиши каби салбий ҳолатлар кузатилмоқда. Aniq.uz нашри томонидан бу ҳақда кўплаб нохуш хабарлар тақдим этилди. Аммо, позитив ва қувноқ юртдошларимиз сув билан боғлиқ ушбу ҳодисага бутунлай бошқача нигоҳ билан қарамоқда. Улардан бири, Зафаржон Солижонов исмли ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси қуйидаги суратни ўз саҳифасида эълон қилди.

Суратда Самарқанддаги сув билан тўлган стадион акс этган. Самарқандда стадионни сув босгани сабаб Динамо - Навбаҳор ўйини қолдирилиб, сув етарлича бўлгани боис сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилиши кўзда тутилган , дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!