Криштиану Роналду ЕЧЛда иштирок этадиган жамоага ўтиши мумкин

Криштиану Роналду ЕЧЛда иштирок этадиган жамоага ўтиши мумкин

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду келаси мавсумни Европада бошлаши мумкин.

Германиянинг Bild нашри тарқатган хабарга кўра, Бундеслигани мағлубиятсиз якунлаб, ўз тарихида илк бор чемпионликка сазовор бўлган “Байер” 39 ёшли юлдузга ўз таркибидан жой беришга тайёр.

Айрим маълумотларга кўра, бу трансфер ташаббускори “Байер” бош мураббийи Хаби Алонсо экан. У ўз жамоасини Европа Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирокини бу турнирда энг кўп гол урган Роналду ёрдамида таъминламоқчи.

Хаби Алонсо Криштианунинг имкониятларини яхши билади ва у билан дўстона муносабатга эга. Алонсо Роналду билан 2009-2015 йиллар давомида “Реал”да бирга ўйнаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!