Кремль Зеленскийни рад этди, уруш эса давом этади

Кремль Зеленскийни рад этди, уруш эса давом этади

Кремль Зеленскийнинг урушни тугатиш режаси ҳақидаги гапларини рад этди.

Кремль Украина президенти Владимир Зеленскийнинг урушни тугатиш режаси ҳақидаги гапини рад этиб, Россия Украинадаги «махсус ҳарбий операцияси»ни давом эттиришини айтди.

Зеленский сешанба куни ўз режасини АҚШ президенти Жо Байден ва унинг икки потенциал ворисларига тақдим этишини айган эди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Зеленскийнинг режаси ҳақидаги саволга «Киев режими вакилларидан бундай баёнотларни биринчи марта эшитаётганимиз йўқ», деди. «Биз махсус ҳарбий операциямизни давом эттирмоқдамиз ва барча мақсадларимизга эришамиз», — дея қўшимча қилди у.

Россия ҳозирда 6 август куни Курск вилоятида бошланган Украина босқинини қайтариш билан шуғулланмоқда ва Украина шарқидаги Донетск вилоятида ўзининг ҳужумини давом эттирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!