Конституциянинг аудио китоби яратилди

Конституциянинг аудио китоби яратилди

Имконияти чекланган юртдошларимизнинг ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда замонавий ахборот технологияларининг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда яратилган қулай ва интерактив юридик адабиётларга талаб юқори.

Бу борада «Адолат» социал-демократик партияси томонидан Бош қомусимизнинг аудио китоб шаклдаги варианти яратилди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

Конституциямизнинг аудио китоби аҳолининг барча қатлами учун унинг нормалари мазмун-моҳиятини қулай, осон тарзда тушуниш, эслаб қолиш имкониятини яратади.

Партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Маҳмудованинг ташаббуси асосида яратилган мазкур аудио китобда бир қатор соҳа мутахассислари ва партия фаолларининг таклиф ва тавсиялари ҳам ўз аксини топган.

Муҳаррир Ислом Ҳамроев, режиссёр Ҳожиакбар Расулов ҳамда соҳир овоз соҳиби Навфал Болтаевлардан иборат ижодий жамоа ҳамкорлигида тайёрланган аудио китоб имконияти чекланган фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга, қолаверса, ёшларимизнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, иш, ўқиш ва кундалик ҳаётда Конституциямизнинг муҳим нормаларини самарали ўрганишларига хизмат қилади.

Партия томонидан мазкур аудио китобни кенг оммага етказиш мақсадида қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар, таълим муассасалари, имконияти чекланганлар билан ишлаш жамиятлари ва Миллий кутубхона тизимидаги ахборот ресурс марказлари билан ҳамкорликда тақдимот тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!