Колумбияда вертолёт қулаши оқибатида тўрт полициячи ҳалок бўлди

Колумбияда вертолёт қулаши оқибатида тўрт полициячи ҳалок бўлди

Колумбия шимоли-ғарбидаги Антиокия департаментида Black Hawk вертолётининг қулаши оқибатида тўрт нафар полициячи ҳалок бўлди.

Бу ҳақда миллий полиция раҳбари Уильям Рене Саламанка Х (собиқ Twitter)да маълум қилди.

"Колумбияни ҳимоя қилиш учун маёр Хуан Моралес, капитан Сезар Родригес ва икки бошлиқ Федер Cелис ва Рафаел Гонсалес "Black Hawk 0614" фалокатида ўз ҳаётларини қурбон қилдилар", деб ёзди у.

"Мамлакат фаровонлиги учун меҳнат қилган бу одамларнинг оилаларига самимий ҳамдардлик билдираман", деди Колумбия Президенти Густаво Петро Х.

Воқеа юзасидан тергов бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!