Клопп ваъдасида турди: Эрикссон хайрия ўйинида «Ливерпул»га устозлик қилади

Клопп ваъдасида турди: Эрикссон хайрия ўйинида «Ливерпул»га устозлик қилади

Свен-Йоран Эрикссон хайрия ўйинида «Ливерпул»ни бошқаради. Юрген Клопп саратонга чалинган швециялик мураббийнинг орзусини амалга оширишга қарор қилди.

«Ливерпул» клуби 23 март куни «Энфилд»да ўтадиган «Аякс» афсоналарига қарши учрашувда Свен-Йоран Эрикссон мураббийлар штабидан ўрин олишини тасдиқлайди», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Англия миллий жамоаси, «Рома», «Лацио» ва «Манчестер Сити» клубларини бошқарган швециялик 75 ёшли мутахассис январ ойида саратонга чалинганини маълум қилиб, «Узоғи билан яна бир йил умрим қолди», - деган эди.

Эрикссон ҳар доим «Ливерпул»ни бошқаришни орзу қилишини яширмаган. Шу боис, мерсисайдлар бош мураббийи Юрген Клопп оғир дардга чалинган мутахассисни орзусини рўёбга чиқаришга қарор қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!