Клопп курсисини кимга топширади?

Клопп курсисини кимга топширади?

Бир неча йилдан бери “Ливерпуль”ни муваффақиятли бошқариб келаётган Юрген Клопп мавсум охирида бош мураббийликни топширишини олдиндан маълум қилган эди.

Клуб раҳбарияти унинг ўрнига муносиб номзод қидиряпти. Маълумотларга қараганда, ливерпулликлар уч нафар мураббийдан иборат рўйхат тузди ва улар билан музокара ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

The Independent нашрининг ёзишича, Клоппнинг ўрнига асосий даъвогар сифатида “Байер”ни енгилмас жамоага айлантрган Хави Алонсо ва “Спортинг”ни Португалия чемпиони қилган Рубен Аморим номи қайд этилган.

“Ливерпуль” биринчи навбатда испаниялик мутахассис Хаби Алонсони олиб келишга уриниб кўради. Агар бунинг имкони топилмаса, Рубен Аморимга мурожаат қилинади.

Англия Премьер-лигасида ишлаш тажрибасига эга Роберто Де Зерби учинчи номзод ҳисобланади. Италиялик мураббий айни пайтда “Брайтон”да муваффақиятли иш юритмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!