Киев илтимос қилишга мажбур бўлди: Россиянинг ўта оғир ҳужумларидан сўнг, Украина ва НАТО расмийлари учрашади

Киев илтимос қилишга мажбур бўлди: Россиянинг ўта оғир ҳужумларидан сўнг, Украина ва НАТО расмийлари учрашади

НАТО ва Украина расмийлари Россия ҳаво ҳужумлари тўлқинидан кейин учрашадиган бўлди.

НАТО матбуот котиби сўзларига кўра, чоршанба куни Россиянинг урушдан жабр кўрган мамлакат бўйлаб шиддатли зарбаларидан кейин НАТО ва Украина расмийлари Киев илтимосига биноан учрашади.

Россия душанба ва сешанба кунлари Украинани дрон ҳужуми ва ракеталар тўлқинини билан ўққа тутди, натижада камида 11 киши ҳалок бўлди ва мамлакатнинг аллақачон заифлашган электр тармоғи ишдан чиқди.

Украинага қилинган ҳаво ҳужумлари энг йирикларидан бири бўлиб, Украинанинг 15 та ҳудуди жами 236 та ракета ва учувчисиз самолётлар билан нишонга олинган, Киев шундан 201 тасини уриб туширганини даъво қилган.

Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров «видео алоқа орқали иттифоқчиларни жанг майдонидаги вазият ва устувор қобилият эҳтиёжлари ҳақида хабардор қилиши кутилмоқда», деди НАТО матбуот котиби.

Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яхшилашга бўлган кескин эҳтиёжи учрашув давомида муҳокама қилинадиган асосий масалалардан бири бўлади, деди дипломатик манба.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!