Канадада TikToK медиа платформасидан фойдаланмаслик тавсия этилди

Канадада TikToK медиа платформасидан фойдаланмаслик тавсия этилди

Канада хавфсизлик разведкаси (CSIS) раҳбари Дэвид Виньо одамларни TikToK ижтимоий медиа платформаси Хитой ҳукумати учун ахборот канали эканлиги сабабли фойдаланмасликка чақирди.

Виньо CBC News телеканалига берган интервьюсида TikToK ҳақида огоҳлантириш берди.

Унинг таъкидлашича, TikToK Хитой ҳукумати учун ахборот канали эканлиги сабабли фойдаланилмаслиги керак: «Мен директор сифатидаги жавобим шуки, Хитой ҳукумати бутун дунё бўйлаб ҳар қандай одамдан шахсий маълумотларни олиш бўйича жуда аниқ стратегияга эга».

Ҳеч кимга TikToKдан фойдаланишни маслаҳат бермаслигини билдирган Виньо, “Кўпчилик «Нега ёшлар ўз маълумотларига (TikToKда) эга бўлишлари жуда муҳим?» дейишади. Беш йилдан сўнг, 10 йилдан кейин бу йигит вояга етиб, дунё бўйлаб турли ишлар билан шуғулланади”.

«Агар сиз бирон сабабга кўра (Хитой Халқ Республикаси) нишонига айланиб қолсангиз, улар сиз ҳақингизда жуда кўп маълумотларга эга бўлишади», деди Виньо.

Хитойда йирик маълумотлар фан марказлари борлиги ва сунъий интеллектни ривожлантираётганига эътибор қаратиб, у пировард мақсад ҳар доим Хитой Коммунистик партияси манфаатларини ҳимоя қилиш эканлигини таъкидлади.

Виньонинг қайд этишича, Хитой президенти Си Цзиньпин ахборотни назорат қилувчи қонун қабул қилган ва Хитой фуқаролари, улар қаерда яшашидан қатъи назар, хитойлик разведка ходимларига ёрдам беришни талаб қилади.

Кўпгина мамлакатларда, айниқса АҚШда, TikToK «миллий хавфсизлик» муаммоси сифатида қаралади.

АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (ФТБ) директори Кристофер Рейнинг таъкидлашича, асосий ҳамкори Хитойнинг Бйтеданcэ компанияси бўлган ТикТок иловаси Хитойга миллионлаб фойдаланувчиларнинг маълумотларини назорат қилиш имкониятини беради.

TikToK маълумотларини АҚШга олиб кириш йўлини очиб берувчи ва рад этилса, уни тақиқловчи қонун лойиҳаси 24 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден томонидан имзоланиб, кучга кирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!