Кабул Дусов “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзолигидан чиқарилди

Кабул Дусов “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзолигидан чиқарилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси шуни маълум қиладики, Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати К.Дусовнинг ОАВлар, ижтимоий тармоқлар ва айрим сайтлардаги чиқишларида партия Устави, партиянинг мақсад ва вазифаларига, обрўсига путур етказувчи ахборотларни тарқатиб, кўплаб партия аъзоларининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқаргани ҳамда К.Дусовнинг партия аъзолигидан чиқиш ҳақидаги фикрларини инобатга олиб, 2019 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтадиган партиянинг навбатдаги Съездида эълон қилинадиган халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига кўрсатиладиган номзодлар таркибидан чиқарилишини маълум қиламиз.Бу ҳакда Партия Марказий кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати томонидан партия раҳбари номига айтилган асоссиз, бўҳтонлар депутатнинг шахсига баҳо бериш учун кенг жамоатчиликка етарли эканини инобатга олиб, партия ушбу масалани муҳокама учун мавзу эмас, деб хисоблайди.

Бундан ташқари, ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-41 моддаларига мувофиқ, судга мурожаат қилиш учун барча далил ва асослар мавжудлигига қарамай партия раҳбари ушбу ҳуқуқдан фойдаланмасликни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаганини маълум қиламиз.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бундан буён ҳам барча даражадаги депутатлар олдига партиявий интизомга қатъий риоя қилиш, сайловчилар эътирозига сабаб бўлувчи, партия электорати манфаатларига зид келувчи ҳаракатларни амалга оширмасликни ҳамда депутатлик масъулиятини ошириш талабини қўяди. Амалдаги қонунчиликка асосан, бундай ҳолларда депутатларнинг ваколатлари муддатидан аввал тўхтатилиши мумкинлиги маълум қилинади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!