Жозе Моуриньо: "Элдор Шомуродовни майдонга тушириб, хато қилдим"
Римнинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Италия чемпионатининг 21-турида Туриннинг “Ювентус” клубига қарши ўйинда (3:4) жамоасининг мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
"Биз 70 дақиқа давомида ўйинни назорат қилдик. Биз юқори прессинг ёрдамида ўйинни ажойиб бошладик, назорат қилдик ва устунликка ҳам эга бўлдик. Aммо 70-дақиқадан сўнг психологик жиҳатдан "чўкиб кетдик". Афена-Гьян шунчаки ажойиб ўйнади, лекин мен уни четлатдим ва захира ўйинчисини (Элдор Шомуродов) туширдим. Бу эса хато қарор эди", - деди Моуриньо.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).