Жиззахда Cobalt машинаси ёниб кетди

Жиззахда Cobalt машинаси ёниб кетди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Cobalt ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил 15 июнь куни соат 12:50 ларда Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 998 километрда, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлиб, мотор ва салон қисми ёнган.

Ёнғин ФВБ томонидан бартараф этилган. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Терговга қадар текширувни туман ФВБ олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!