Жасур Яхшибоев Қозоғистон чемпионатининг рамзий жамоасидан жой олди

Жасур Яхшибоев Қозоғистон чемпионатининг рамзий жамоасидан жой олди

Жасур Яхшибоев Қозоғистон чемпионатининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди. Ушбу рамзий жамоа Gooal.kz нашри томонидан тузилган.

Ўзбекистонлик футболчи март ойида чемпионатнинг учта учрашувида майдонга тушди. “Ордабаси” жамоасининг ҳужумчиси Қозоғистон чемпионатидан ўрин олган “Шахтёр” клубига қарши учрашувда гол урган ва бир бора ассист қайд этган. Яхшибоев ва унинг жамоаси ушбу учрашувда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Жасур Яхшибоев “Кайрат” жамоаси билан бўлган учрашувда ҳам гол муаллифи бўлган.

“Ордабаси” уч учрашувда 4 очко тўплаб, Қозоғистон чемпионатида бешинчи ўринда бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!