Жанубий Корея КХДР ҳарбийларига қарши огоҳлантирувчи ўқ узди

Жанубий Корея КХДР ҳарбийларига қарши огоҳлантирувчи ўқ узди

Шимолий Корея қўшинлари чегарани кесиб ўтганидан сўнг, жанубий кореялик ҳарбийлар уларга қарши огоҳлантирувчи ўқ узди, деб хабар беради Yonhap ахборот агентлиги.

Шимолий Корея қўшинлари гуруҳи маҳаллий вақт билан соат 12:30 да чегаранинг марказий қисмида икки Кореяни ажратиб турувчи демилитаризация зонасида ҳарбий демаркация чизиғини кесиб ўтди.

Овоз кучайтиргичлар ва огоҳлантирувчи ўқлар эшитилгач, Шимолий Корея ҳарбийлари ўз чегарасига қайтди.

Мамлакат штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси маълумотларига кўра, огоҳлантириш ўқлари отилганидан кейин “ҳеч қандай махсус ҳаракат” ўтказилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!