Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти марказларини қуради

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти марказларини қуради

Ўзбекистон ва Жанубий Корея Тошкент ва бошқа вилоятларда газ истеъмолини 70 фоизгача тежаш имконини берувчи иссиқлик таъминоти марказларини қурмоқчи. Бу ҳақида Рост24 нашри ёзди.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон шаҳар иситиш тизимларидан фойдаланиш бўйича Корея тажрибасини қўллашни режалаштираяпти.

«Ушбу йўналишда Жанубий Кореянинг тегишли вазирликлари ва давлат компаниялари билан ҳамкорликда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаймиз, барча зарур ўрганиш ва ҳисоб-китобларни амалга оширамиз ҳамда ушбу ишларни энг қисқа муддатларда амалга ошириш бўйича яқин келажакда таклиф киритамиз. Ушбу дастур 2025−2027 йилларга мўлжалланган. Биз нафақат Тошкентда, балки Ўзбекистоннинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам бу борада таклифлар тайёрлаймиз», – дейди Энергетика вазири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!