Бир неча дақиқа илгари Исроил Байрутнинг бутун бир кварталини вайрон қилди
АҚШ томонидан этказиб берилган бункерларни йўқ қилишга мўлжалланган оғир типдаги бомбалар Байрутдаги бутун бир квартални ер билан битта қилди. Юзлаб тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлган Исроил ҳужуми натижасида даҳшатли вайронагарчиликлар пайдо бўлган.
Ливан расмийлари ёнғинлар ва юзага келган оғир шароит туфайли Байрутдаги вайроналар остида қолган жабрланувчиларга ҳозирча етиб бора олмаётганликларини айтишди.
"Sky News Arabic" ва Саудиянинг "Al Hadath" телеканали Эроннинг Tasnim News нашри билан биргаликда бу ҳужум Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳни йўқ қилишга қаратилгани, шунга қарамай у хавфсиз жойда эканлиги ҳақида хабар берди.
Тез орада Ҳизбуллоҳнинг расмий баёноти кутилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).