2024 йил 26 сентябрь ойининг 26 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида метрода йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган 31 ёшли эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот берилди, деб ёзмоқда uznews.uz.
Ҳуқуқбузар суд мажлисида ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги ҳуқуқбузарлик ҳаракатига қисман иқрор бўлиб, ҳодиса куни поезд ичи тирбанд бўлганлигини, М.П.га тегинганини билмаганлигини, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бошқа бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини инобатга олиб, суддан унга жазо тайинлашда енгиллик беришни сўраган.
Суд қарори билан эркак МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.