“Гарри Поттер” ва “Даунтон Аббей”даги роллари билан танилган актриса Мэгги Смит 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Актрисанинг ўғиллари Крис Ларкин ва Тоби Стивенс унинг шифохонада ҳаётдан кўз юмганини маълум қилган.
“Жуда шахсий ҳаётга эга инсон бўлган онамиз сўнгги дақиқаларда дўстлари ва оиласи билан эди. У икки ўғил ва беш нафар уни севувчи набираларни қолдириб кетди. Уларнинг барчаси ажойиб она ва бувиларининг йўқотганидан қаттиқ қайғуда”, – дейди улар.
Шунингдек, актрисанинг яқинлари Челси ва Вестминстер шифохонаси ходимларига охирги кунларида кўрсатган меҳрибонлиги ва ғамхўрлиги учун чуқур миннатдорлигини билдирган.
“Биз барча хайрихоҳ хабарларингиз ва кўмагингиз учун раҳмат айтамиз ва ҳозирги пайтда бизнинг шахсий ҳаётимизга ҳурмат кўрсатишингизни сўраймиз”, – дейди актрисанинг ўғиллари.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.