Италия бош вазири ўринбосари Макронни “мувозанатсиз шахс” деб атади

Италия бош вазири ўринбосари Макронни “мувозанатсиз шахс” деб атади

Италия бош вазири ўринбосари, транспорт ва инфратузилма вазири Маттео Сальвини Франция президенти Эммануел Макрон “мувозанатсиз шахс” бўлиб, Россия ҳудудига зарба бериш чақириқлари туфайли хавф туғдираётганини айтди.

Италия расмийси таъкидлаганидек, у НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Франция раҳбарини жиноятчи деб билади. Шундай қилиб, Сальвинининг сўзларига кўра, Россия Федерациясига нисбатан тажовузкор характердаги ҳар қандай ташаббуслар учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфини оширади.

Сиёсатчи яна Макронга Украина Қуролли Кучлари томонидаги жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этишни “тавсия қилди”.

Италиялик экспертлар Сальвинининг бундай гаплари 13-15 июн кунлари бўлиб ўтадиган катта еттилик давлатлари саммити олдидан Рим ва Париж ўртасида дипломатик можаро келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирда.

Аввалроқ Италия Мудофаа вазирлиги раҳбари Гидо Кросетто Россия ҳудудида жойлашган объектларга қарши Ғарб қуролларини қўллаш ғоясига қарши чиққан эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!