Италия бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли 15 миллиард евро йўқотди

Италия бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли 15 миллиард евро йўқотди

Reuters ҳисоб-китобларига кўра, Россияни тарк этган Ғарб компанияларининг йўқотилган даромади 107 миллиард доллардан ошган. Гап шундаки, Москва мажбурий чегирмани жорий қилди - "нодўст" мамлакатлардан корхоналарни сотиш нархининг 50 фоизи, шунингдек, 15 фоизлик чиқиш солиғи. Айниқса, BP, Shell, HSBC, Danone компаниялари миллиардлаб пулларини йўқолган.

Россиядаги Италия тадбиркорлари ассоциацияси президенти Витторио Торрембини санкциялар туфайли Италия тахминан 10-15 миллиард евро йўқотганини айтди. Италия экспорти 36 фоизга, Россия импорти эса 70-80 фоизга камайди.

“Бу жиддий зарба, бундан ташқари... иш жойларининг сезиларли даражада қисқариши, аммо энг ёмони, Италия бизнеси Россия бозорини йўқотмоқда", деди у.

Ҳозир Россияда атиги 150 га яқин италян компанияси қолган, уларни Торрембини бутунлай "руслаштирилган" деб атайди. У Италия Россия иқтисодиётига 500 миллиард еврога яқин сармоя киритганини эслайди, “шунинг учун биз ўзимизни ҳақли равишда мамлакат иқтисодий ҳамжамиятининг тўлақонли аъзоси деб ҳисоблаймиз”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!