Истанбул бўғози орқали ҳар икки йўналишда ҳам кемалар ҳаракати тўхтатилди

Истанбул бўғози орқали ҳар икки йўналишда ҳам кемалар ҳаракати тўхтатилди

Истанбул бўғози орқали ҳар икки йўналишда ҳам кемалар ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Туркия қирғоқ хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.

Департамент маълумотларига кўра, шимолий-жануб йўналишида кемалар ҳаракати маҳаллий вақт билан соат 05:30 дан, жанубий-шимолий йўналишда эса маҳаллий вақт билан соат 05:43 дан бошлаб тўхтатилган.

Ушбу чораларнинг сабаби кўришнинг пасайиши эди. Туман асосан бўғоз атрофида, шунингдек, Қора денгиз сувларига яқинроқда ҳосил бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!