Исроилнинг Ғазога бир кечада уюштирган ҳужумлари кўплаб фаластинликларни ўлдирди

Исроилнинг Ғазога бир кечада уюштирган ҳужумлари кўплаб фаластинликларни ўлдирди

Геноцидда айбланган Исроил армияси тун бўйи блокададаги Ғазо секторига ҳужум қилди: кўплаб одамлар ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.

Фаластиннинг WAFA расмий ахборот агентлигига кўра, Исроил армиясининг Ғазо секторига ҳужумлари 201-кундирки тўхтамаяпти.

Анклавнинг марказий қисмидаги Нусейрат қочқинлар лагеридаги Абу Арбан мактаби биноси яқинида Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида уч фаластинлик ҳалок бўлди.

Нусейрат шимолидаги Ал-Жедид лагери артиллериядан ўққа тутилди ва ҳаво ҳужумлари уюштирилди.

Исроилнинг Ғазо шаҳрининг Аз-Зейтун, Шужайя, Туффаҳ, Ад-Дурж, Тал ал-Ҳава ва Ар-Римал ҳудудларини ўққа тутиши натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлди ва яраланди.

Ғазо сектори шимолидаги Байт Лаҳя ва Байт Ханун қишлоқлари ҳам Исроил армияси томонидан ўққа тутилди, кўплаб фаластинликлар яраланди.

Бундан ташқари, Исроил авиацияси эрталабгача Ғазо секторининг жанубий ва марказий қисмларидаги бир қатор аҳоли пунктларига зарбалар берди.

200 кундан ортиқ вақт давомида Исроил армияси нафақат фуқаролик инфратузилмасига, жумладан, шифохона ва мактаблар ҳамда Ғазо секторидаги кўчирилганлар учун бошпаналарга ҳужум қилди, балки гуманитар ёрдамнинг кириб келишига тўсқинлик қилди, бу эса 2,3 миллионга яқин одамнинг гуманитар фалокатга дуч келишига сабаб бўлди.

Минтақадаги аксарият шифохоналар ёпилган, тиббий буюмлар етишмайди.

Халқаро доиралар, айниқса БМТ ташкилотлари, очлик, ташналик ва гигиена воситаларининг етишмаслиги сабаб бўлган касалликларнинг тарқалиши фонида Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва минтақага инсонпарварлик ёрдами оқимини оширишни талаб қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!