Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испания консуллигига фаластинликларга хизмат кўрсатишни тақиқлади

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испания консуллигига фаластинликларга хизмат кўрсатишни тақиқлади

Мадрид Фаластин давлатини тан олганидан кейин Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испаниянинг Қуддусдаги консуллигига фаластинликларга хизмат кўрсатишни тақиқлади.

Бу ҳақда Исроил ТИВ раҳбари Исраэль Кац маълум қилди.

“Испаниянинг Фаластин давлатини тан олиши ва Испания Бош вазири ўринбосарининг нафақат Фаластин давлатини тан олиш, балки “Фаластинни дарёдан денгизгача озод қилиш” ҳақидаги антисемитизм чақириғига жавобан мен Испаниянинг Исроилдаги ваколатхонаси ва фаластинликлар ўртасидаги боғлиқлик шартномани узишга қарор қилдим”, — деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

Кац, шунингдек, Испаниянинг Қуддусдаги консуллигининг Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга хизмат кўрсатишини тақиқлаганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!