Исроил расмийси: Нетаняху сулҳ битими имзоланишига тўсқинлик қилмоқда

Исроил расмийси: Нетаняху сулҳ битими имзоланишига тўсқинлик қилмоқда

Исроил ҳукуматининг юқори мартабали расмийси бош вазир Бенямин Нетаняхуни Ғазо секторидаги Фаластин фракциялари билан келишув имзоланишига тўсқинлик қилганликда айблади.

«Нетаняху мутлақо қийинчилик ва тўсиқлар яратиб, келишувга эришмоқчи эмас», деди расмий КАН Исроил давлат телевидениесига берган интервьюсида.

У яқин кунларда Фаластин фракциялари билан келишув имзолаш имкониятига эътибор қаратди.

Бош вазир Нетаняху келишувга эришиш жараёнига тўсқинлик қилиш учун (Мисрнинг жорий таклифидан ташқари) кенг қамровли келишув устида ишлашни буюрди, дейди ҳукумат вакили.

Исроил хавфсизлик кучлари келишув Ғазо секторидаги исроиллик маҳбусларни қутқариш учун охирги имконият деб ҳисоблайди, деди у.

Исроил хавфсизлик хизматлари ва аксарият сиёсий институтлар Мисрнинг янги таклифига яшил чироқ ёқишга рози, дейди у.

Исроилдаги мухолифат Нетаняхуни «сиёсий сабабларга кўра» Фаластин фракциялари билан келишувга тўсқинлик қилганликда айблайди.

Миср, Қатар ва Қўшма Штатлар бир неча ойдан бери Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва икки томон ўртасида асир ва маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроил ва ҲАМАС ўртасида билвосита музокаралар олиб бормоқда.

Тел-Авив маъмуриятининг Хамаснинг Исроил ҳужумларини тўхтатиш, Исроил армиясининг Ғазо секторидан олиб чиқиб кетилиши ва фаластинликларнинг Ғазо сектори шимолига қайтиши ҳақидаги талабларини рад этиши сабабли музокаралар ҳали якунлангани йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!