Бернарду Силва "Барса"га ўтиш учун маошини камайтиришга рози

Бернарду Силва "Барса"га ўтиш учун маошини камайтиришга рози

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Барселона"га ўтиш учун маошини камайтиришга тайёр эканлигини яна бир бор очиқлади. Sport нашри хабарига кўра, португалиялик футболчи "кўк-анорранглилар" футболчиси бўлиш учун йиллик катта миқдордаги маошдан воз кечишга тайёр.

Аввалроқ, "Барселона" раҳбарияти Силва борасидаги режалар борасида ҳали бир қарорга келмагани хабар қилинганди. Ярим ҳимоячининг шартномасида товон пули 60 миллион еврони ташкил қилади, аммо “кўк-анорранглилар” молиявий инқироз шароитида бундай пулни сарфламоқчи эмас.

29 ёшли Силва Англия Премьер-лигасининг жорий сонида 6 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!