Ўзбекистон Қозоғистонга бориш ниятида бўлган фуқароларига мурожаат қилди

Ўзбекистон Қозоғистонга бориш ниятида бўлган фуқароларига мурожаат қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга келишни режалаштираётган фуқароларни қўшни давлат қонунларига қатъий риоя қилишга чақирди, деб хабар берди Кazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Қозоғистонга ташриф буюриш тартиб-қоидаларига киритилган ўзгаришлар муносабати билан ТИВ ўзбекистонликларни шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини доимо ўзлари билан олиб юришга, шунингдек, махсус расмий сервислар орқали шахсий маълумотларини текширишга чақирди.

“Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистон, балки Россия ҳудудига ҳам киришда ҳеч қандай чекловлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш керак. Россия ва Қозоғистон ўртасидаги “Маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисида”ги келишувга кўра, Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россиянинг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларини бузган шахсларни ёки тўланмаган жарималар бор-йўқлигини текшириши мумкин. Агар юқорида қайд этилган талаблардан бири бажарилмаса, Қозоғистон Ҳукумати Ўзбекистон фуқаросининг мамлакатга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин”, — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Шу муносабат билан ўзбекистонликларга Қозоғистон ва Россияга ташриф буюришда муаммолар юзага келмаслиги учун Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Миграция ишлари бош бошқармаси веб-сайтига кириб, ўзларига нисбатан қандайдир чекловлар бор-йўқлигини билиш тавсия этилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 майдан бошлаб Қозоғистоннинг барча аэропортларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!