Исроил Рафаҳдан мумкин бўлган эвакуация ва армия ҳужумига тайёргарлик кўрмоқда

Исроил Рафаҳдан мумкин бўлган эвакуация ва армия ҳужумига тайёргарлик кўрмоқда

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Исроилнинг кутилаётган ҳужуми олдидан Ғазо секторидаги Миср билан чегарадаги Рафаҳ шаҳридан тинч аҳолини эвакуация қилиш режасини тайёрлашни буюрди. Бу ҳақда The Times of Israel газетаси хабар бермоқда.

«Ҳамасни йўқ қилиш мақсадимизга уларнинг тўртта баталонини Рафаҳда қолдириш орқали эришиб бўлмайди. <...> Бошқа томондан, Рафаҳдаги кенг кўламли операция тинч аҳолини жанговар зоналардан эвакуация қилишни талаб қилиши аниқ», — дейилади бош вазирлик идораси баёнотида.

Нетаняху фуқароларни эвакуация қилиш ва Исроил мудофаа кучларининг Рафаҳдаги ҳужумини ўз ичига олган икки томонлама режа тайёрлашни сўради. Исроил бу аҳоли пунктини ҲАМАС террорчилик гуруҳининг охирги таянчи деб атаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!