Исроил Мадримов Ўзбекистондаги энг яхши уч футболчини айтди

Исроил Мадримов Ўзбекистондаги энг яхши уч футболчини айтди

Бокс бўйича супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов Kun.uz билан суҳбатда футболга қизиқишини айтди.

— Ҳоббийингиз нима?

Спортчилар одатда оиласидан узоқда бўлади, шу сабаб боксдан ташқарида кўпроқ оилам билан вақт ўтказишни истайман. Ёки дўстлар билан футбол ўйнаймиз.

— Боксчи бўлмаганингизда қайси касбни танлардингиз?

— Бу саволга жавоб бериш қийин, чунки ёшликдан спортга қизиқиш бўлган, шу сабаб бошқа касб ҳақида ўйлаб кўрмаганман.

Боксдан ташқари футбол ўйнашни яхши кўраман. Ўзи умуман, футболни кўпчилик яхши кўради бутун дунёда, шу жумладан, биз ҳам.

— Фаолиятини давом эттираётган дунёнинг ва Ўзбекистоннинг энг яхши 3 футболчиси ким?

— Роналду, Месси ва Ҳоланд.

Ўзбекистондан Машарипов, Шомуродов ва Файзуллаев, дейди Мадримов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!