Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 204 кун бўлди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 204 кун бўлди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 204 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Рафаҳ, Нусейрат лагери ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Бир кунда 51 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан бери жами 34356 киши шаҳид бўлди, 77 437 киши жароҳатланди.

▪️ Ғарбий Соҳилдаги Тулкармда қаршилик кучлари босқинчилар билан жангга киришди.

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Рамле шаҳрида (1948 йилгача Фаластин ҳудуди бўлган) йўл-транспорт ҳодисасига учради. Унинг автомобили қизил чироқда ўтаётган вақтида бошқа транспорт воситаси билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган. Вазир жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.

▪️ Хусийлар Қизил денгизда Британиянинг Andromeda Star нефть танкерига ҳужум қилди.

▪️ АҚШ, БМТ, ЕИ ва бошқа бир қанча давлатлар Ғазодаги оммавий қабрлардан кўп сонли фаластинликлар жасадлари аниқланаётганидан хавотир билдириб, ушбу ҳарбий жиноят қатъий равишда тергов қилиниши лозимлигини таъкидлади.

▪️ Ғазода Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Қаттиқ иссиқ ҳарорат туфайли безгак, денге иситмаси ва бошқа касалликларга чалинган фаластинликлар сони ортиб бормоқда.

▪️ Google яна 20 нафар ходимини Исроил ҳукуматига ҳисоблаш ва сунъий интеллект хизматларини кўрсатиш бўйича 1,2 миллиард долларлик Nimbus лойиҳасига қарши намойишларда қатнашгани учун ишдан бўшатди.

▪️ АҚШ Давлат департаментининг араб тилидаги сўзчиси, асли фаластинлик Ҳала Рҳаррит Вашингтоннинг Ғазо секторига нисбатан сиёсати билан келишмовчиликлар туфайли ўз лавозимини тарк этди. Бу 2023 йил октябрь ойидан бери бошқармадаги учинчи истеъфодир.

▪️ АҚШ университетларида Фаластинни қўллаб-қувватлаб ўтказилаётган намойишлар бир ҳафтадирки давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!