Исроил армияси Рафаҳ шаҳрига қўшимча бўлинмаларни юборди
![Исроил армияси Рафаҳ шаҳрига қўшимча бўлинмаларни юборди Исроил армияси Рафаҳ шаҳрига қўшимча бўлинмаларни юборди](/photos/news/Om0TdVFEodxP52l.jpeg)
Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қўшимча бўлинмаларни юборди.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.
Қайд этилишича, махсус кучлар отряди Рафаҳ шарқида жойлашган 162-дивизияга қўшилади. Нашр Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳукумати Рафаҳга “қуруқлик ҳужумини кенгайтириш”ни маъқуллаганидан кейин шундай қарор қабул қилинганига эътибор қаратди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).