Исроил Ал-Ақсо яқинида ТRТ журналистларига ҳужум қилди

 Исроил Ал-Ақсо яқинида ТRТ журналистларига ҳужум қилди

Туркия телеканали жамоаси ишғол остидаги Шарқий Ал-Қудсдаги жума намозидан олдин воқеаларни ёритаётган вақтда ҳужумга учради. Ҳодиса Исроил кучлари масжид дарвозаси олдида фаластинликларга ҳужум қилганидан кейин содир бўлган. Туркия ҳукумати Исроилнинг ҳаракатларини қоралади.

Ҳужум натижасида оператор Умар Аввад яраланган. Исроил ҳарбийлари мухбир Мужоҳит Айдемирнинг телефонини мусодара қилиб, кадрларни ўчириб ташлади. Журналистлар ҳудудни тарк этишга мажбур бўлдилар ва уларга эфирга чиқиш тақиқланди.

Туркия Президенти маъмуриятининг алоқа бўлими раҳбари Фаҳреттин Альтун Исроил кучларининг ҳаракатларини кескин қоралади. «Мен қуролли исроиллик золимларнинг ТRТ Ҳабер телеканалининг суратга олиш гуруҳига камера ва микрофондан бошқа ҳеч нарсаси йўқ, шафқатсизлик ва фожиаларни фош қилаётган қўрқоқ ва қўрқоқча ҳужумини қаттиқ қоралайман ва лаънатлайман», — деб ёзади турк расмийси.

Ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партияси воизи Омер Челик, «Исроил кучларининг ТRТнинг суратга олиш гуруҳига нисбатан тажовузини кескин қоралаймиз» деди ва Туркия оммавий ахборот воситалари, жумладан ТRТ ва Анадолу агентлиги минтақада содир бўлаётган воқеаларни ёритиш учун фаолиятларини давом эттиради.

Челик, шунингдек, Исроил ўз қилмишлари учун жавоб беришига ишонч билдирди: «Исроилдаги оммавий қотиллик режими эртами кечми инсониятга қарши жиноятлар учун жавоб беради!»

«Ўз ҳомийларининг олқишларидан руҳланган Исроил, Ал-Ақса масжидида жума намозини ўқиш истагида бўлган фаластинликларга ва ТRТ Ҳабер телеканалининг суратга олиш гуруҳига яна ҳужум қилди. ТRТ барча инсоний қадриятларни оёқ ости қилаётган Исроилнинг ишғол қилиниши қонунбузарлиги ҳақида хабар беришдан тўхтамайди», деб ёзади ТRТ бош директори Зоҳид Собажи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!