Испания Leopard танкларининг янги партиясини Украинага топширади

Испания Leopard танкларининг янги партиясини Украинага топширади

Испания мудофаа вазири Маргарита Роблес Украина бўйича контакт гуруҳининг йиғилишида Мадрид июнь ойида Киевга «Leopard» танкларининг навбатдаги партиясини топширишини айтди, деб ёзади Испаниянинг El Mundo газетаси.

Унинг хабарида айтилишича, Роблес, шунингдек, Украинага турли ўқ-дорилар жўнатиш ва украиналик ҳарбийларни тайёрлашни давом эттиришга ваъда берган.

Жорий йил бошида Германия Киевга 80 дан ортиқ Leopard 1 А5 танкларини етказиб бериш ниятида эканлигини маълум қилган эди.

Рамштейн гуруҳининг онлайн тарзда ўтказилган йиғилишида АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин яқин орада Вашингтон Украинага янги ёрдам пакетини жўнатишини айтди, унда зирҳли машиналар ҳам бор. Остин қайси автомобиллар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади.

Пентагон раҳбари, шунингдек, Украина NASAMS ва Patriot ҳаво мудофаа тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар, шунингдек, янги HIMARS, кўп марталик ракета-ташувчилар, Stinger зенит ракеталари ҳамда Javelin ва АТ-4 танкга қарши тизимлари олишини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!