Илк аёл автобус хайдовчиси иш бошлади

Илк аёл автобус хайдовчиси иш бошлади

Хабарингиз бор, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида, аёлларга ҳам катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга рухсат этилди.

Автобусни бошқариш истагини билдирган аёл номзодлардан бири - Саодат Шерматовани эндиликда 51-сонли автобус йўналиши бошқарувида учратишингиз мумкин. Ушбу аёл ҳайдовчимизга ҳозирда амалиёт дарслари белгиланган бўлиб, малакали устоз ҳайдовчи томонидан автобусни бошқариш ва йўналиш ҳаракатини ўрганиш бўйича батафсил тушунчалар берилмоқда.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!