IBA президенти Кремлёв ХОҚни танқид қилди
![IBA президенти Кремлёв ХОҚни танқид қилди IBA президенти Кремлёв ХОҚни танқид қилди](/photos/news/rwuMyTyq6g5K5yM.jpeg)
Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлёв Халқаро олимпия қўмитаси раҳбариятини танқид қилди.
"Бизда ХОҚ билан, Олимпия оиласи билан тушунмовчилик йўқ. Шунчаки у ерни аҳмоқлар эгаллаб олган, мамлакатлар уйғониши керак, чунки ХОҚ раҳбарлари уларни тўнашмоқда. Спортчилар пул ишлатиб, Олимпиадаларга боришмоқда ва хеч нарса олишмайди. Пелларнинг барчасини раҳбарият олади: беш юлдузли меҳмонхоналар, парвозлар, қимматбаҳо ресторанлар.
Томас Бахда қанча пул бўлганди, энди эса ҳозир қанча борлигига қаранг. Ўшанда бу пуллар қаерга кетаётганини кўрасиз", - деди Кремлёв.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).